Кўкрак қафасининг гирдобсимон деформацияси.
- РЦДО
- Пресс-центр
- Детская ортопедия, лечение и консультация от лучших ортопедов
- Кўкрак қафасининг гирдобсимон деформацияси.
Кўкрак қафасининг гирдобсимон деформацияси. Кўкрак қафасининг гирдобсимон деформацияси (КҚГД) нафақат косметик, балки ички аъзолар функциясини бузилишига олиб келувчи касаллик хисобланади. КҚГДси билан оғриган беморларни илк бор жаррохлик усулда даволаш 1911-йилдан бошланган ва хозирги кунга келиб 100 дан ортиқ жаррохлик усули ва унинг модификациялари мавжуд. Охирги 15 йилликда КҚГДни жаррохлик усулида даволаш тубдан ўзгарган. Буларнинг барчаси ички аъзолар функциясини тиклаш, кам инвазив ва косметик нуқсонни бартараф қилишга қаратилган.
Республика болалар ортопедия марказида кўкрак қафасининг гирдобсимон деформациясини кам инвазив D.Nuss усулида даволаш кенг йўлга қўйилган.Марказимизда йилига 30га яқин шу касаллик билан оғриган беморлар даво топиб жамиятда ижтимоиллашувини яхшилаб борадилар.
Беморда кўкрак қафасини IV- даражали гирдобсимон деформацияси мавжуд бўлган. Деформация чуқур ва узун бўлгани сабабли беморга №2 та D.Nuss пластинаси ўрнатилган. Жаррохлик амалиётидан сўнг беморда нафас ва қон томир системаси ижобий томонга ўзгарган.