РЕСПУБЛИКА БОЛАЛАР ОРТОПЕДИЯ МАРКАЗИ КЛИНИК ОРДИНАТУРАГА ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ.
- РБОМ
- Пресс-центр
- Тиббиёт соҳасидаги сўнгги янгиликлар
- РЕСПУБЛИКА БОЛАЛАР ОРТОПЕДИЯ МАРКАЗИ КЛИНИК ОРДИНАТУРАГА ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ.
Республика болалар ортопедия маркази Ўзбекистон Республикаси ССВнинг 2023 йил 26 июлдаги 179-сонли буйруғига асосан 2023/2024 ўқув йилида клиник ординатура (резидентура)га ҚАБУЛ бошланганлиги тўғрисида эълон қилади. 2023/2024 ўқув йили учун клиник ординатура қабулида ҳужжат топширувчи абитуриетларга қулайлик яратиш мақсадида рўйхатдан ўтиш жараёни бевосита ва онлайн тарзда (childortho.uz, info@childortho.uz) орқали амалга оширилади.
Хужжатлар PDF шаклда (ZIP ёки RAR) умумлаштирилган файл қилиб юборилади.
Тақдим этиладиган хужжатлар:
-Клиник ординатура (резидентура)га ўқишга кириш учун талабгорлар илмий марказ
муассаси директори номига ариза;
-3,5*4,6 см. 6 та расм;
-Паспорт (ID карта) копияси;
-Олий маълумот тўғрисидаги хужжат (ёки дипломдан кўчирма – Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини давлат гранти бўйича ўқиб тугатганлар учун) ҳамда унга илова;
-086-У-шаклдаги тиббий маълумотнома;
- Харбий билет;
- Таржимаи хол;
-Қонунчилик хужжатларига мувофиқ ўқишга киришда имтиёз берувчи ҳужжат;
Ҳужжатлар қабул қилиш жорий йилнинг 22 августигача амалга оширилади.
Клиник ординатурага кириш имтихон асосида ўтказилади.
- травматолгия ортопедия 5 та тўлов контракт асосида.
Клиник ординатурага қабул тест синовлари ўтказиш санаси расмий қуйидаги веб-сайти орқали эълон қилинади.
Мурожаат учун: +998 71 2604271; +998 71 2604645