Тиляков Акбар Буриевич
- РБОМ
- Марказ ҳақида
- Шифокорлар
- Тиляков Акбар Буриевич
Ўзбекистон Республикаси бош болалар ортопеди, тиббиёт фанлари доктори.
1998 йилда Самарқанд тиббиёт институтини тамомлаган. 2000 йилдан 2020 йилгача Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида катта илмий ходим, шошилинч травматология бўлими мудири, РШТЁИМ илмий ва ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари, РШТЁИМ Самарқанд филиали директори лавозимларида ишлаган. Акбар Бўриевич Республика болалар ортопедия марказида 2020 йил мартидан шу кунгача марказ директори лавозимида ишлаб келмоқда. Тиляков А.Б. болалар травматологияси ва ортопедияси соҳасида Ўзбекистондаги етакчи мутахассислардан бири ва 200 дан ортиқ илмий ишларнинг муаллифи, шу жумладан 3 та монография, 2 та ихтиролар муаллифи.
У болаларда сон ва тизза бўғимларида реконструктив жарроҳликнинг бир қатор янги ва такомиллаштирилган мавжуд усулларини ишлаб чиқди.
Тиляков А.Б. даволаш, диагностика ва тиббий реабилитация бўйича ишларни ташкил этишда фаол иштирок этади. Ортопедик профилга эга беморларни стационар шароитида доимий тиббий кузатувни таъминлаш, ўз вақтида ташхис қўйиш ва юқори малакали тиббий ёрдамни ташкил этиш натижасида Hеспублика аҳолиси орасида ортопедик касалликлар туфайли ногиронлик 28,5 фоизга камайди. Унинг бевосита раҳбарлиги остида марказ стационар даволаниш муддатини 17,6 кундан 11,2 кунгача қисқартиришга муваффақ бўлди ва жаррохлик фаоллиги 1000 дан 1500 га, яъни 1,5 мартадан ошди.
Акбар Бўриевич Ўзбекистонда болаларга ортопедик ёрдам кўрсатишни илмий ташкил этишга алоҳида эътибор бермоқда. Унинг ташаббуси билан Республика ҳудудларида таянч нуқталар ташкил қилинди, унда марказда яратилган таянч-ҳаракат тизими касалликларини диагностика қилиш ва даволашнинг стандарт усуллари жорий этилди.