Нейроортопедия

Image

Нейроортопедия

Бўлим болалар церебрал параличи ортопедик асоратлари оёқ ва қўлларнинг деформациялари, инъекциядан кейинги парезлар, туғма орқа мия чурралари ва бошқа неврологик касалликларнинг ортопедик асоратларини даволашга ихтисослашган.

Бугунги кунда болалар церебрал параличининг ортопедик асоратларини жаррохлик йўли билан даволаш жараёни бир вақтнинг ўзида бир нечта жаррохлик аралашувини амалга оширишдан иборат бўлиб, даволашнинг афзаллиги бир лахзада ўзида контрактура ва деформациялардан бартараф қилиш этиш ва жаррохлик амалиётлари сонини ва реабилитация даврини қисқартиришдан иборат.

Бўлимда мавжуд жаррохлик йўли билан даволаш услублари такомиллаштирилиш билан биргаликда турли деформацияларни даволашнинг юқори технологик жаррохлик амалиётлари жорий этилмоқда, шунингдек, болалар церебрал параличи ортопедик асоратлари, орқа мия чурралари, постинъекцион нейропатияларини диагностика қилиш ва даволашда комплекс ёндашилмоқда.

Бўлимда 2 ва 4 ўринли хоналарда жойлашган 35 ўрин  мавжуд. Бўлимда юқори малакали тиббиёт ходимлари фаолият юритади. Бўлим жамоаси: бўлим мудири, олий тоифали врач, т.ф.н. Мирзаев А.Г.,олий тоифали врачлар Аброрходжаева Д.А, Шомахмудова С.Ш., биринчи тоифали врач Арифджанов К.С. ва иккинчи тоифали врач Султанов Р.Р.

Бўлим қуйидаги касалликларни даволаш билан шуғулланади:

  • Болалар церебрал параличи, орқа мия чурраси билан оғриган беморларда ортопедик асоратларини (оёқ ва қўлларда контрактуралар, сон бошчаларини спастик ва паратилик чиқиши);
  • Елка чигалини акушерлик фалажи (Эрба-Дюшен параличи);
  • Туғма орқа мия чурралари оқибатлари;
  • Инъекциядан кейинги нейропатиялар ва уларнинг оқибатлари.

Ҳар йили бўлимда 900 га яқин нейроортопедик касалликларга эга болалар даволанади. Улардан 300 га яқин беморларда турли даражали мураккабликдаги жаррохлик амалиётлари амалга оширилади.

Бўлимда қуйидаги жаррохлик амалиётлари бажарилади:

Тизза букувчи пайларини фракцион узайтириш;

Ахилл пайини ва икрасимон мушакни апоневротик узайтириш;

Оёқ панжада ва қўлларда пайлар транспозицияси;

Сон келтиривчи мушаклар теномиотомияси;

Сон спастик ва паралитик чиқишларида коррекцияловчи остеотомия бўғим томи пластикаси билан.

Сонларни дистал қисмидан ёзувчи ва деторсион остеотомия;

Оёқ панжалар спастик ва паралитик деформацияларида реконструктив операциялар;

Болдир орқа мушаги транспозицияси;

Товон ости бўғимини Grice усулида артродезлаш.

Эванс усулида товон суяги остеотомияси;

hallux valgus да коррекцияловчи остеотомиялар;

 

Бўлим ходимлари доимий равишда травматология ва ортопедия бўйича махаллий ва халқаро конференциялар, симпозиумлар, конгрессларда илмий маърузалар билан қатнашиб келади. Россия ва Швецариядаги илғор ортопедик клиникаларда малака оширишган.

Шифокорлар

Image

Мирзаев Анвар Гафурович

4-бўлим бошлиғи. Олий тоифали врач травматолог-ортопед. Тиббиёт фанлари номзоди